Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ НАТОдаги қўшинлари сонини қисқартиради

АҚШ НАТОдаги қўшинлари сонини қисқартиради

Фото: AFP

АҚШ 2025 йил охиригача Европадан қўшинларини олиб чиқиш масаласини муҳокама қилади.

16 май, жума куни АҚШнинг иттифоқдаги доимий вакили Метю Уитакернинг айтишича, АҚШ НАТОнинг Гаагадаги июнь ойида бўлиб ўтадиган саммитидан сўнг европалик иттифоқчилар билан Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш масаласи бўйича музокараларни бошлайди.

«Ҳамма нарса тартибга солинади, биз бу масалада бошқа кечикишларга тоқат қилмаймиз. Биз фақат амалий натижаларни ишлаб чиқишимиз керак», – деди у Эстония ўтказилган хавфсизлик конференциясидаги чиқишида.

Уитакернинг айтишича, ҳар қандай форматдаги қўшин чиқариш НАТО хавфсизлигига салбий таъсир қилмаслиги керак. Шу билан бирга, Вашингтон НАТО сафида қолишини ва алянс мажбуриятларига содиқлигини таъкидлаган.

«АҚШ НАТОни тарк этиш ниятида эмас ва европалик ҳамкорлар «30 йилдан ортиқ вақт давомида Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш истаган» Американинг режалари билан яхши таниш», – дея сиёсатчининг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг