Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШнинг Эронга сўнгги ҳужумлари сабаб 55 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Эронга сўнгги ҳужумлари сабаб 55 киши ҳалок бўлди

Фото: 1News.az

АҚШнинг Эронга ҳужумлари натижасида камида 55 киши ҳалок бўлди ва 645 киши яраланди, деб хабар берди Fars ахборот агентлиги мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланган ҳолда. Баёнот 24 июл, жума куни эълон қилинди. 

Вазирлик маълумотларига кўра, энг кўп қурбонлар жануби-ғарбий Хузистон вилоятида, шунингдек, жанубий Хурмозгон, Сиестон ва Балужистон вилоятларида қайд этилган.

Маълумотларга кўра, 645 нафар ярадордан 586 нафари тиббий ёрдамдан сўнг уйига жўнатилган, яна бир нечтаси амбулатория ёрдамини олган. Саккиз нафар ярадор шифохонада қолмоқда, баъзилари қўшимча жарроҳлик амалиётини талаб қилмоқда.

Жума куни АҚШнинг Яқин Шарқдаги Марказий қўмондонлиги Эрон нишонларига қарши яна бир қатор ҳужумларни амалга оширди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг