Ўзбекистонда айрим фуқароларга авиa, темирйўл ва автобус чипталари учун имтиёзлар берилади
2026 йил 1 октябрдан бошлаб уруш ногиронлари ва иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган фуқароларга ҳаво, темирйўл ва шаҳарлараро автобус транспортида бепул ёки 50 фоиз чегирма асосида чипталар берилади.
Имтиёзли чипталар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги маълумотлар асосида расмийлаштирилади. Бунинг учун фуқаролардан фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат — ID-карта ёки биометрик паспорт талаб этилади.
Имтиёзли тоифадаги шахсга транспорт турига қараб қуйидаги чипталардан бири тақдим этилади:
- ҳаво транспортида — эконом тарифи бўйича чипта;
- темирйўл транспортида — эконом, плацкарт ёки купе жойларига чипта;
- шаҳарлараро автобусларда — бепул ёки 50 фоиз чегирмали чипта.
2027 йил 1 январдан бошлаб ушбу тоифадаги фуқароларга авиа, темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталарини «Ижтимоий карта» (Baraka) мобил иловаси орқали ҳам бепул ёки имтиёзли шартларда харид қилиш имконияти яратилади.
Имтиёзли транспорт хизматлари билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб борилади.
Маълумот учун, 2025 йилда транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қарийб 50 минг нафар фуқарога 4,3 млрд сўмлик имтиёзли йўл чипталари тақдим этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter