Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Июлда эскроу тизими орқали 34 мингдан ортиқ олди-сотди битими расмийлаштирилди

Июлда эскроу тизими орқали 34 мингдан ортиқ олди-сотди битими расмийлаштирилди

Фото: РБК

2026 йил июл ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг эскроу ҳисобварақлари орқали олди-сотдиси бўйича 34 341 та битим расмийлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Расмийлаштирилган битимларнинг 18 306 таси (53,3 фоиз) транспорт воситалари, 16 035 таси (46,7 фоиз) эса кўчмас мулк ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, 1 096 та битим кўриб чиқилиш жараёнида.

Ҳудудлар кесимида энг юқори фаоллик Тошкент шаҳрида кузатилиб, июл ойида 9 674 та битим қайд этилган. Бу республика бўйича жами битимларнинг 28,1 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, битимлар сони бўйича:

  • Фарғона вилояти — 3 401 та;
  • Самарқанд вилояти — 2 810 та;
  • Андижон вилояти — 2 567 та битим билан етакчи ҳудудлар қаторидан жой олди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг