Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражагача кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражагача кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35–40 даража, жануб ва чўл зонасининг айрим жойларида 41–43 даражагача кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 10–12 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 38–40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28–33 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг