Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзгидромет маълумотига кўра, Ўзбекистонда бугун ҳаво бироз, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, шимолий ҳудудлар ва чўл зонасининг айрим жойларида 13–18 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 37–42 даража бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 10–12 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 39–41 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28–33 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter