Чақалоқ кимга берилади? Бухоро ишидаги муҳим саволлар
Ижтимоий тармоқларда «Бухорода 3 кунлик чақалоғини сотаётган она қўлга олинди» сарлавҳаси остида эълон қилинган видео-материал минглаб тармоқ кузатувлари муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Кузатувчиларнинг аксарияти 18 ёшли қизнинг боласини нега сотишга урингани ва чақалоқнинг келгусидаги тақдири ҳақидаги қизиқишларини илгари суришган.
Ўрганилишича, Ромитан туманилик 18 ёшли Н.С.нинг фарзандининг отаси 26 ёшли фуқаро С.Қ.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати масъулларининг «Xabar.uz» га маълум қилишича, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маъсул ходимнинг билдиришича, бундай жиноят учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш бор. Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида эса барча жиҳатлар изчил ўрганилади.
Қонунчиликка кўра, жазони ижро этиш муассасаларида аёлларнинг 3 ёшгача бўлган боласи билан бирга бўлиши учун шароитлар бор.
«Лекин, ушбу вазиятда она ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этганлиги сабабли қонунга мувофиқ, у ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва бола у билан қамоқхонага жўнатилмайди. Бундай ҳолатда боланинг тақдирини давлат ўз зиммасига олади. Чақалоқ, аввало, яқин қариндошларига тавсия қилинади. Агар улар рад этса, чақалоқ вақтинчаликка «Оилавий болалар уйи»га жойлаштирилиб, кейинчалик муносиб белгиланган тартибда яхши оилага фарзандликка берилиши таъминланади»,-дейди масъул ходим.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter