Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол деб топилди
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол деб топилди.
ФИФА расмий сайтида ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голини аниқлаш бўйича сўровнома якунига етди.
Сўровномада Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго ДРга урган голи номзодлар сафидан жой олганди. Шу билан бирга, Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе, Лионел Месси каби футболчилар ҳам даъвогарлар қаторида эди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter