Эрмитажда Бухоро амири саройи санъатига бағишланган кўргазма очилади
5 июн куни Эрмитаж музейида «Сарой хоналарини кашф этиб: Бухоро амири саройидаги санъат» деб номланган халқаро кўргазма бошланади. Тадбир 2026 йилги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Эрмитаж музейи билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг бир қатор музейлари ва Эрмитаж фондидан олинган 67 та ноёб музей ашёси намойиш этилади. Ташриф буюрувчиларга Бухоро амирлиги давридаги амалий санъат намуналари, заргарлик буюмлари ва сарой ҳаётига оид нодир экспонатлар тақдим этилади.
Кўргазма 2026 йил 5 июндан 4 октябргача давом этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter