Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фонд биржаси ва биржадан ташқари савдо ташкилотчилари учун лицензиялаш тартиби белгиланди

Фонд биржаси ва биржадан ташқари савдо ташкилотчилари учун лицензиялаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда фонд биржаси ва қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси сифатидаги профессионал фаолиятни лицензиялаш тартиби расман белгиланди. Адлия вазирлиги томонидан мазкур йўналишдаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга кўра, фонд биржаси ёки биржадан ташқари савдо ташкилотчиси сифатида фаолият юритишни истаган юридик шахсларга лицензия чекланмаган муддатга берилади. Бу капитал бозорининг институционал иштирокчилари учун узоқ муддатли фаолият юритиш имкониятини яратади.

Низомда лицензия талабгорлари учун бир қатор шартлар белгиланган. Жумладан, устав фонди базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 800 баравари миқдорида пул маблағи кўринишида шакллантирилиши лозим. Шунингдек, устав капиталидаги улушларни реализация қилиш ва раҳбарият таркибидаги ўзгаришлар лицензияловчи орган билан келишилиши талаб этилади.

Янги тартибда бозор иштирокчилари фаолиятининг айрим жиҳатлари ҳам аниқ белгилаб берилган. Хусусан, биржа товарларига талаб ва таклиф нисбати асосида котировка амалга оширилиши шарт қилиб белгиланган.

Лицензияловчи орган сифатида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги белгиланган. Низомга мувофиқ, лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда лицензияни қайта расмийлаштириш жараёнлари учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор ариза қабул қилинган кундан бошлаб 20 иш куни ичида қабул қилинади. Бу бозор иштирокчилари учун жараёнларнинг аниқ муддатларда амалга оширилишини таъминлайди.

Низом лицензиялаш жараёнини рақамлаштиришга ҳам эътибор қаратган. Энди лицензия электрон шаклда, QR-код билан расмийлаштирилади ва лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг