Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ Чорвоқдаги бахтсиз ҳодиса тўғрисида маълумот берди

ФВВ Чорвоқдаги бахтсиз ҳодиса тўғрисида маълумот берди

Жорий йил 2 сентябр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Бурчмулла» МФЙ ҳудудидаги «Чорвоқ сув омбори» сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб химоя нимчасиз сувга тушиб чўкиб  кетган.

Хабар келиб тушган заҳотиёқ ФВВ ғаввос қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб 2-2,5 км радиус кенгликда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда. Қидирув ишларига барча зарур куч-воситалар жалб этилган.

ФВВ қидирув ишлари кўламнинг кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги қидирув ишларини мураккаблаштираётганини ҳам эслатиб ўтган.

Қидирув ишлари ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг