Германия президенти рафиқаси билан Тошкентга келди (фото)
Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди.
«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Расмий ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади. Ўзбекистон – Германия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Томонлар савдо, саноат кооперацияси, энергетика ва «яшил» технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар доирасида бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни ишга тушириш режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter