Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Google Pay яқин ҳафталарда Ўзбекистонда ишга тушади

Google Pay яқин ҳафталарда Ўзбекистонда ишга тушади

Google компанияси Ўзбекистонда Google Pay тўлов хизмати ва Google Wallet иловаси яқин ҳафталарда ишга туширилишини эълон қилди. Бу ҳақда Самарқандда ўтказилган C5+1 саммитида маълум қилинди.

Янги хизмат орқали Android ва Wear OS қурилмалари фойдаланувчилари ҳамкор банклар ва тўлов тизимларининг қўллаб-қувватланадиган карталарини иловага бириктириб, дўконларда, мобил иловалар ва интернет орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Google Wallet иловасида банк карталаридан ташқари, чипталар, самолётга чиқиш талонлари ва бонус карталарини ҳам сақлаш имконияти яратилади.

Google компаниясининг Google Pay ва Wallet бўйича ҳамкорликлар раҳбари Дмитрий Стираннинг таъкидлашича, хизматларнинг ишга туширилиши Ўзбекистонда рақамли тўловларни ривожлантириш ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Google Wallet иловасини яқин ҳафталарда Google Play дўконидан юклаб олиш мумкин бўлади. Хизматнинг аниқ ишга тушиш санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг