Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026даги имкониятларини баҳолади
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолади. Унинг фикрича, жамоа камида гуруҳ босқичидан чиқа олади.
«Уларнинг етакчиси бор — Ҳусанов. Жамоа жуда чанқоқ, ўзини кўрсатишни истайди. Менимча, улар камида гуруҳдан чиқиши керак», — деди у «Okko Sport»га берган интервюсида.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов аралаш яккакурашлардаги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У сўнгги жангини 2020 йилда ўтказиб, америкалик Жастин Гейжи устидан ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, 18 июн куни Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобда мағлубиятга учраганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter