Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳаво ҳарорати қачон пасайиши мумкинлиги маълум қилинди

Ҳаво ҳарорати қачон пасайиши мумкинлиги маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қачон пасайиши маълум қилинди. 

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 38-41 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача исийди. Бу июль ойининг охири ва август ойининг боши учун бўлган иқлимий меъёрдан 2-4 даражага юқоридир. 

1-2 август кунлари иссиқ об-ҳаво республика ҳудудининг катта қисмида сақланиб туради, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда иссиқ пасайиши бошланади. 

Ушбу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 

Кейинги ҳафтада ҳароратнинг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кузатилади. 

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан 31 июль-2 августда кундузи 37-40 даража, кечаси 23-26 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг