Huawei GITEX Central Asia and Caucasus 2026 кўргазмасида саноат учун сунъий интеллект инфратузилмасини яратиш соҳасида етакчилигини мустаҳкамламоқда
Жорий йилнинг 4-5 май кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Huawei компанияси GITEX Central Asia and Caucasus 2026 тадбирида стратегик ҳомий ва экспонент сифатида иштирок этиб, минтақанинг рақамлаштиришдан саноатнинг кенг кўламли интеллектуализациясига ўтиш чегарасида ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун платформадан фойдаланган.
«Advancing Industrial All Intelligence» умумий мавзуси остида Huawei компаниясининг иштироки аниқ стратегик позицияни акс эттирди: Марказий Осиё ва Кавказда сунъий интеллектни жорий этиш жадаллашгани сари асосий чекловчи омил инфратузилма бўлиб қолмоқда. Тармоқлар, ҳисоблаш ва рақамли энергетикани қамраб олган комплекс кўргазма орқали компания кейинги авлод АКТ ечимлари сунъий интеллектни кенгайтирилган ва амалий қўллаш учун муҳим шартга айланиб бораётганини намойиш этди.

Huawei тадбирда юқори унумли ҳисоблашлар, минимал кечикишли алоқа ва энергия тежамкор маълумотлар инфратузилмасини ҳақиқий саноат натижалари билан бирлаштирган тизимли ёндашувни тақдим этди. Давлат бошқаруви, нефт-газ саноати, молия ва транспорт каби соҳаларда компания сунъий интеллектнинг тажриба лойиҳаларидан саноат эксплуатациясига ўтишини, операцияларни оптималлаштиришни, барқарорликни оширишни ва янги иқтисодий қиймат яратишни кўрсатувчи амалий фойдаланиш мисолларини намойиш этди. Давлат хизматлари соҳасида бу сунъий интеллектга асосланган видео таҳлил, интеграциялашган бошқарув тизимлари ва қарорлар қабул қилиш сифати ҳамда хизматлар кўрсатиш аниқлигини оширишга қаратилган интеллектуал суд платформаларида намоён бўлди. Молиявий секторда асосий эътибор юқори юклама шароитида сунъий интеллект билан ишлашга ва реал вақт режимида маълумотларни қайта ишлашга тайёр инфратузилмага қаратилди. “Aqilli” нефтни қайта ишлаш ишлаб чиқаришигача бўлган бутун қиймат занжирида қандай қўлланилишини намойиш этди. Молиявий секторда асосий эътибор юқори юклама шароитида сунъий интеллект билан ишлашга ва реал вақт режимида маълумотларни қайта ишлашга тайёр инфратузилмага қаратилди. Транспорт соҳасида 5G, булутли ечимлар ва сунъий интеллектнинг интеграцияси хавфсизлик ва фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари яхшиланган автомобил йўллари ва темир йўлларнинг янада мослашувчан тизимларини яратиш имконини беради.

«Сунъий интеллект атрофидаги муҳокамалар янада қизғинлашиб борар экан, соҳалар учун ҳақиқий муаммо энди технологияларга киришда эмас, балки асосий инфратузилманинг барқарор амалий тадбиқ этишни қўллаб-қувватлашга тайёрлигида намоён бўлмоқда. Марказий Осиё ва Кавказда юқори унумли ҳисоблашлар, носозликларга чидамли тармоқлар ва самарали маълумотларни қайта ишлаш тизимларига талаб ортиб бораётганини кузатмоқдамиз, чунки ташкилотлар ўзларининг асосий жараёнларига интеллектни интеграция қилишга интилмоқда», — деди Марказий Осиё мамлакатлари бўйича президент Жеки Чан. «GITEX Central Asia and Caucasus 2026 кўргазмасида биз трансформацияга ёндашувимизнинг асоси бўлган "Huawei + Hamkor" стратегиямизга алоҳида эътибор қаратдик. Ҳамкорларни ривожлантиришга, маҳаллий экотизимларга ва амалий татбиқ этиш имкониятларига сармоя киритиб, ҳамкорлар билан биргаликда мижозларга инфратузилма инвестицияларидан сезиларли натижалар олиш ва уларнинг интеллектуал фаолиятга ўтишини тезлаштиришга ёрдам берамиз».

Тадбир доирасида Huawei бешта ихтисослаштирилган форум ва кўплаб мутахассислар иштирокидаги сессиялар ташкил этди, соҳа етакчилари, ҳамкорлар ва буюртмачиларни сунъий интеллект соҳасидаги янги тенденциялар ва уни жорий этиш билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш учун бирлаштирди.
Майдон чуқур техник алмашинув ва стратегик мулоқотлар, шунингдек, ҳамкорлик бўйича музокаралар ва ўзаро англашув меморандумларини имзолашга хизмат қилди, бу эса Huawei компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказда экотизим ҳамкорлигини ташкил этишдаги ролини мустаҳкамлади.
«Huawei»нинг иштироки янада кенгроқ стратегик хабарни ҳам етказди: сунъий интеллект орқали ўсиш пойгасида рақобат устунлиги асосий инфратузилманинг қуввати, самарадорлиги ва мослашувчанлиги билан белгиланади ва компания ўзини минтақанинг интеллектуал келажагини шакллантиришда узоқ муддатли ҳамкор сифатида кўрсатмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter