Лицензиясиз «Умра» ташкил этган компания жаримага тортилди
Дин ишлари бўйича қўмита ўтказган текширув натижасида Фарғона вилоятининг Риштон шаҳрида фаолият юритувчи «RISHTON PARVOZ TRANS» МЧЖ томонидан лицензиясиз «Умра» тадбирини ташкил этганлик ҳолати аниқланган.
Қўмита маълумотига кўра, компанияга мазкур ҳуқуқбузарлик учун жарима қўлланилган. «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича лицензия талабларига риоя этилиши назорат қилинмоқда.
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга белгиланган жарима миқдори БҲМнинг 200 баравари, яъни 82,4 млн сўмни ташкил этади.
Қўмита фуқароларни «Умра» зиёратини ташкил этишда хизмат кўрсатувчи компанияларни танлашга эътиборли бўлишга чақирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter