Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маданият ходими, таниқли шоир Икром Отамурод вафот этди

Маданият ходими, таниқли шоир Икром Отамурод вафот этди

Фото: Ёзувчилар уюшмаси

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси уюшма аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Икром Отамурод вафот этди.  Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди. 

Икром Отамурод 1951 йил 5 майда Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги Касби қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетида тахсил олган (1969—74). Дастлабки шеърий тўплами — «Вақт ранглари» (1982). Шундан сўнг шоирнинг «Жануб қушлари» (1983), «Тўрғайли манзиллар» (1984), «Уфқлар орти бепоён» (1987), «Руҳимнинг қайғуси» (1995), «Сен» (1999), «Канглум, ўзинг» (2002), «Тавр» (2005) каби шеърий китоблари нашр этилган. Бир нечта достонлар ҳам ёзган («Ярадор умид отлари», 1986; «Узоқлашаётган оғриқ», 1990; «Сопол синиқлари», 1994; «Анинг умиди», «Харитага тушмаган жой», 1992; «Таназзул» ва бошқа).

М. Дарвиш, М. Бсису, У. Уитмен, П. Неруда, Ў. Сулаймон, Е. Евтушенко каби шоирларнинг шеър ва достонларини ўзбек тилига таржима қилган.

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг