Энергетика муаммолари институти директори вафот этди
Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти директори, техника фанлари доктори, профессор Муратов Ҳаким Маҳмудович вафот этди. Бу ҳақда Фанлар академияси ва Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳаким Муратов ўзининг кўп йиллик илмий-педагогик ва амалий фаолияти давомида энергетика соҳасини ривожлантириш, соҳада илмий-тадқиқот ишларини юксалтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ҳисса қўшган.
У, шунингдек энергетика соҳаси тараққиёти йўлида самарали меҳнат, илмий изланишлар олиб борган ва шогирдлар тайёрлаган.
Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter