Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк бошқаруви ўтказган йиғилишда жорий йил март ойида умумий инфляция йиллик 7,1 фоизгача, базавий инфляция эса 5,7 фоизгача пасайгани маълум қилинди.
Умумий инфляция эса пасайишда давом этиб, 2026 йил якунида 6,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, иқтисодиётнинг барча соҳаларида юқори ўсиш суръатлари кузатилмоқда: 2026-йил учун иқтисодий ўсиш прогнози 7–7,5 фоизгача оширилди.
Ташқи иқтисодий муҳитда геосиёсий зиддиятлар, нефт ва озиқ-овқат нархлари ҳамда логистика харажатлари ортиши инфляция учун қўшимча ташқи хатарлар яратмоқда.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага пасайтириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини сақлашга қаратилган бўлиб қолади.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 17 июн кунига белгиланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter