Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий банк 1 миллион сўмлик банкноталар бўйича хабарни изоҳлади

Марказий банк 1 миллион сўмлик банкноталар бўйича хабарни изоҳлади

Фото: Марказий банк

Марказий банк мамлакатда 1 миллион сўмлик банкнота муомалага чиқарилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда 1 миллион сўмлик янги банкнота чиқарилгани ҳақида маълумотлар ва унинг сурати тарқалган. Марказий банк ушбу хабарларга муносабат билдириб, уларни рад этган.

«Мазкур маълумот асоссиз бўлиб, ёлғон ва фейк эканлигини маълум қиламиз. У ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади МБ баёнотида.

Марказий банк фуқароларга пул муомаласи билан боғлиқ янгиликлар ва бошқа расмий маълумотларни ўзининг расмий ахборот саҳифаларидан олишни тавсия қилган.

Аввалроқ 500 минг сўмлик купюра билан боғлиқ фейк хабарлар тарқалганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг