Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари «Боку» меҳмонхонасининг очилишида қатнашди (+фото)

Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари «Боку» меҳмонхонасининг очилишида қатнашди (+фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Иссиқкўл соҳилида қурилган янги беш юлдузли «Боку» меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда давлат раҳбарлари замонавий меҳмонхона мажмуаси билан танишиб, меҳмонлар дам олиши ва халқаро тадбирларни юқори савияда ўтказиш учун яратилган инфратузилмани кўздан кечирдилар.

Янги меҳмонхона мажмуаси 17,2 гектар майдонда барпо этилган. Унинг асосини умумий майдони қарийб 30 минг квадрат метр бўлган етти қаватли бино ташкил этади.

Мажмуада 120 дан ортиқ хона, замонавий бассейнлар, аквапарк, спорт майдонлари ва турли кўнгилочар объектлар жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг