Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мустақиллик тўйи» халқимизни янада бирлаштирмоқда

Мустақиллик тўйи» халқимизни янада бирлаштирмоқда

Бугун Ўзбекистоннинг қай бир гўшасига қадам қўйманг, байрам шукуҳи ва кўтаринки кайфиятга гувоҳ бўласиз. Мамлакат бўйлаб «Мустақиллик тўйи» маданий-маърифий фестивали шунчаки расмий тадбирлар эмас, балки халқни бирлаштирувчи чинакам эзгулик майдонига айланиб улгурди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу йирик лойиҳа айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларини қамраб олмоқда.

Фестивалнинг энг муҳим ва эътиборга лойиқ жиҳати унинг қамровида. Тадбирлар фақатгина вилоят марказларида эмас, балки энг олис, чегара олди қишлоқларидан тортиб, янги бунёд этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивларигача кириб бормоқда.

Навоийнинг саҳро бағридаги овулларида, Фарғонанинг сўлим гўшаларию Сирдарёнинг меҳнаткаш маҳаллаларида ўтказилган учрашувлар бу фикрни яққол исботлади. У ерда янграган миллий куй-қўшиқлар, маърифатпарвар олимлар ва ижодкорлар билан кечган самимий суҳбатлар аҳолига ўзгача кайфият бағишлади.

Тадбирлар давомида олимлар, зиёлилар ва тарғиботчилар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, ижтимоий дастурларнинг мазмун-моҳиятини қуруқ рақамлар билан эмас, балки оддий, халқчил тилда одамларга етказишмоқда.

Энг муҳими бу майдон миллий қадриятларимиз, бой маънавий меросимиз қайта бўй кўрсатадиган, асрлар оша яшаб келаётган анъаналаримиз улуғланадиган жараёндир.

Бугунги таҳликали дунёда тинчлик ва тотувликнинг қадри ҳар қачонгидан ҳам юқори. Навоий, Фарғона ва Сирдарё тажрибаси кўрсатдики, бу каби фестиваллар инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайди.

Ушбу лойиҳа «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси атрофида миллионлаб юракларни бирлаштира олган чинакам халқ байрами сифатида тарихга кирмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг