Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган шаҳри собиқ ҳокими 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

Наманган шаҳри собиқ ҳокими 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

Фото: Наманган шаҳри ҳокимлиги

Наманган шаҳри собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев 11 йилга қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари маълумот берди. 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 2026 йил 7 августдаги ҳукми билан Анвар Отахўжаев (1972 йилда туғилган, Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 206-моддаси 2-қисми “а” банди, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва 210-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят иши бўйича 3 нафар судланувчига 7 йилдан 10,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2 нафарига 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда 1 нафар судланувчига 3 йилга озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Анвар Отахўжаев 2025 йил сентябрда тезкор тадбирда қўлга олинганди. У 60 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланганди. Отахўжаев Наманган шаҳар ҳокими лавозимига 2023 йил декабрида тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг