Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Аброржон Алижон ўғли Алижанов Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Аброржон Алижанов 2003 йилда Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2006 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалида жарроҳ, бўлим бошлиғи, бош шифокор ўринбосари ва директор лавозимларида ишлаган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи вазифасида ҳам фаолият юритган.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) бўлган Аброржон Алижанов мазкур тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг