Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда банк бош юрисконсулти пора билан ушланди

Наманганда банк бош юрисконсулти пора билан ушланди

Фото: Хавфсизлик

Наманганда банк бош юрисконсултига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 

Наманган вилоятидаги банклардан бирининг бош юрисконсулти хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттирмоқчи бўлди.

У Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бири мазкур банкдан 2021 йилда олган 16,2 млрд сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмаганлигидан фойдаланишга уринган. Ва гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш ва кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош юрисконсулт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг