Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий аттестация комиссияси раҳбари ишдан олинди

Олий аттестация комиссияси раҳбари ишдан олинди

Фото: Oak.uz

Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмадбек Юсупов лавозимидан озод этилди. 

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Аҳмадбек Тоджиевич Юсупов Олий аттестация комиссияси раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Юсупов ушбу лавозимда 2015 йил 11 ноябрдан буён ишлаб келаётган эди.

Апрел ойи бошида Фанлар академияси президенти Шавкат Аюпов ОАК фаолиятини танқид қилган, комиссия унинг фикрларига раддия берганди.

Яқинда Шавкат Аюпов ўз таклифларини давлат раҳбари ҳузурида тақдимот қилди. Йиғилишда Олий аттестация комиссиясини Олий таълим вазирлигидан Фанлар академияси тизимига ўтказиш таклифи ҳам берилди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг