Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лутфулло Турсунов

Ҳар бир машаққат ортида имконият ётади.

Онадўлининг сирли гўшалари: Туркиянинг ўзгача қиёфаси билан танишамиз (фото)

Онадўлининг сирли гўшалари: Туркиянинг ўзгача қиёфаси билан танишамиз (фото)

Яшилирмоқ канали бўйлаб жойланган Амасия шаҳри.

Фото: Xabar.uz

Туркияга саёҳат деганда кўпчиликнинг хаёлига Анталия соҳилларидаги ҳордиқ ёки, албатта, Истанбулнинг диққатга сазовор манзиллари, Босфор бўғозидаги меъморий масканлар келади.

Аммо Туркия фақат шулардан иборат эмас! Бу юртнинг бағрида узоқ қадимга бориб тақаладиган бой тарих, маданият ва табиатнинг беқиёс мўъжизалари бор. Энг асосийси, ана шу бойликлар бизнинг халқларимизни ҳам узвий боғлаб туради.

«Онадўли пойтахтлари: Қадимий цивилизациялар йўналиши» деб номланган матбуот сафаримиз давомида биз Туркия харитасида унчалик «овозаси чиқмаган», аммо тарихдан жонли «гапириб бера оладиган» шаҳарларга йўл олдик: Токат, Амасия ва Чорум!

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан жамланган аҳил журналистлар гуруҳимизга туркиялик тажрибали гид Мустафо Ялчин ҳамроҳлик қилди. У сафар давомида қардош юртнинг кўп асрлик сир-синоатларини очиб берди.

Беш кун давомида нималарни кўрдик?

Фото: Xabar.uz
  • Истанбулдаги замонавий Галатапорт.
Фото: Xabar.uz
  • Миллион йиллар давомида шаклланган улкан, сирли, ҳайратланарли ва ўзининг даволовчи хусусиятига эга Баллика ғори.
Фото: Xabar.uz
  • Муҳаббат тимсолига айланган Фарҳод ва Ширин қабри жойлашган, сайёҳларни мафтун этувчи Амасия.
Фото: Xabar.uz
  • 6 минг йиллик цивилизация тимсоли — Хеттлар пойтахти Хаттуса шаҳри сирлари.
Фото: Xabar.uz
  • Византия, Салжўқийлар, Усмонийлар изи қолган кўҳна қадамжолар... Ва бошқа кўплаб манзиллар.

Бу ерларда тарих худди тирик ҳикоя каби — ҳар бир тош, ҳар бир хароба, ҳар бир масжид ўтмишдан сўзлайди.

Фото: Xabar.uz

Туркиянинг сиз кўп ҳам билмайдиган бу қиёфаси билан танишар экансиз, албатта, уни севиб қоласиз.

Фото: Xabar.uz

Тафсилотлар, қизиқарли воқеалар ва жонли фотосуратлар — Xabar.uz сайтида. Бизни кузатишда давом этинг, ҳали кўп таассуротлар олдинда!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг