Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқотар қуролини ўз ихтиёри билан топширганлар мукофотланади

Ўқотар қуролини ўз ихтиёри билан топширганлар мукофотланади

Ҳукуматнинг 2026 йил 7 июлдаги 367-сон қарори билан рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи материаллар ҳамда портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ихтиёрий топшириш тартиби тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, жисмоний шахс ёки юридик шахс раҳбари мазкур ашёларни ихтиёрий топширишга қарор қилса ва бу ҳақда ички ишлар органларига ёзма ёки оғзаки мурожаат этса, у қуролни ўз ихтиёри билан топширган деб ҳисобланади.

Ариза берувчи қуролни ўзининг яшаш ёки турар жойи бўйича ички ишлар органига тақдим этади. Топширилаётган қурол қисмларга ажратилган, патронлари олинган ҳамда бегона шахслар кўра олмайдиган тарзда ўралган бўлиши шарт.

Топширилган қурол ва бошқа ашёлар Минтақавий техник комиссия томонидан кўриб чиқилади. Комиссия ҳар бир ҳолат бўйича тегишли қарор қабул қилади.

Жумладан, қуролни топширган шахсни пул мукофоти билан тақдирлаш ёки рад этиш, шунингдек, ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини имтиёзли тартибда сотиб олиш ҳуқуқини бериш ёки рад этиш масаласи ҳал этилади.

Пул мукофоти Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари асосида тўланади.

Ҳукумат қарорига илова сифатида ихтиёрий топширилган қурол ва ўқ-дорилар учун белгиланган пул мукофотлари миқдори ҳам тасдиқланган:

Қарорнинг 8-иловаси
Қарорнинг 8-иловаси

 

Қарорнинг 8-иловаси

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг