Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон — Португалия ўйини куни Тошкент метроси иш вақти узайтирилади

Ўзбекистон — Португалия ўйини куни Тошкент метроси иш вақти узайтирилади

Фото: Xabar.uz

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати доирасидаги навбатдаги муҳим учрашуви 23 июн куни соат 22:00 да бошланади.

Шу муносабат билан пойтахтнинг турли ҳудудларида футбол ихлосмандларининг ҳаракатланиши сезиларли даражада ортиши кутилмоқда. Йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда жамоат транспорти хизматларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан метро поездлари ҳаракати вақти қўшимча бир соатга узайтирилади.

Шунга кўра, 23 июн куни метрополитен йўловчиларга тунги соат 01:00 га қадар хизмат кўрсатади. Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар бермоқда.

Йўловчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш ҳамда метрополитен хизматларидан фойдаланишда белгиланган хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш сўралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоанинг бундан аввалги, Колумбияга қарши ўйини 18 июн куни бўлиб ўтган эди. Учрашув эрталаб соат 07:00га тўғри келганлиги сабабли барча давлат ташкилотларида иш куни соат 10:00 дан бошланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг