Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми қарийб 665 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми қарийб 665 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 664,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга ошган.

Ҳисобот даврида хизматлар таркибида энг катта улуш савдо хизматлари ҳиссасига тўғри келди. Ушбу йўналишда кўрсатилган хизматлар ҳажми 170 трлн сўмга етди.

Шунингдек, яшаш ва овқатланиш хизматлари 115,2 трлн сўм, молиявий хизматлар 104,2 трлн сўм, транспорт хизматлари эса 103,9 трлн сўмни ташкил қилди.

Ҳисоботга кўра, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 51,9 трлн сўмга, таълим соҳасидаги хизматлар 23,8 трлн сўмга етган.

Шунингдек, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 16,2 трлн сўм, шахсий хизматлар 11,9 трлн сўм, соғлиқни сақлаш хизматлари эса 11,3 трлн сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил хизматлари 8,9 трлн сўм, компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари 7,8 трлн сўм, ижара хизматлари 7,6 трлн сўмни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг