Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда илк бор атмосферани ўрганиш учун аэрологик шар учирилди

Ўзбекистонда илк бор атмосферани ўрганиш учун аэрологик шар учирилди

Фото: Ўзгидромет

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Бухоро вилоятида илк бор аэрологик шар муваффақиятли учирилди. Мазкур муҳим воқеа гидрометеорология соҳасини янада ривожлантириш, атмосферанинг юқори қатламларини ўрганиш ҳамда об-ҳаво прогнозлари аниқлигини оширишда янги босқични бошлаб бериши кутилмоқда.

Аэрологик шарга ўрнатилган замонавий метеозонд қурилмаси парвоз давомида атмосферанинг турли баландликларидаги ҳаво ҳарорати, нисбий намлик, атмосфера босими, шамол тезлиги ва йўналиши каби муҳим метеорологик кўрсаткичларни реал вақт режимида қайд этади ва уларни ердаги қабул қилиш станциясига узатади.

Олинган аэрологик маълумотлар синоптик таҳлилларни амалга ошириш, об-ҳаво прогнозлари аниқлигини ошириш, хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни эрта аниқлаш, шунингдек, авиация, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларни ишончли гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг