Ўзбекистонда IT хизматлари ҳажми кескин ошди
2026 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 30,9 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,3 фоизга ошган. Натижа мамлакатда рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳаси жадал ривожланаётганини кўрсатмоқда.
Маълумотларга кўра, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари таркибида компьютер дастурлаштириш хизматлари 46,2 фоиз улуш билан биринчи ўринни эгаллаган.
Телекоммуникация хизматлари 29,9 фоиз билан иккинчи ўринда қайд этилган. Бу мобил алоқа, интернет ва бошқа коммуникация хизматларига бўлган талаб юқори бўлиб қолаётганини кўрсатади.
Ахборот соҳасидаги хизматлар улуши 15 фоизни ташкил этган. Нашриёт хизматлари 6,6 фоиз, бошқа хизматлар эса 2,3 фоиз ҳиссага эга бўлган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter