Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 75 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 75 трлн сўмдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида мамлакатда савдо хизматлари ҳажми 75,1 триллион сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,4 фоизга кўпдир.

Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда уч ой давомида 28,4 триллион сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган. Бу мамлакат умумий ҳажмининг салмоқли қисмини ташкил қилади.

Иккинчи ўринда Тошкент вилояти — 6,7 триллион сўм, кейинги ўринларда эса Фарғона вилояти — 5,8 триллион сўм ва Самарқанд вилояти — 5,6 триллион сўм билан қайд этилди.

Наманган вилоятида савдо хизматлари ҳажми 4,2 триллион сўмни ташкил этган. Андижон вилоятида бу кўрсаткич 4 триллион сўмга етган.

Қашқадарё вилоятида 3,7 триллион сўмлик, Бухоро вилоятида 3,6 триллион сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган. Сурхондарё вилоятида эса ҳажм 3,2 триллион сўм бўлган.

Хоразм вилоятида 2,5 триллион сўм, Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятида 2,3 триллион сўмлик савдо хизматлари қайд этилган.

Навоий вилоятида мазкур кўрсаткич 1,7 триллион сўмни ташкил этган бўлса, Сирдарё вилоятида 945,7 миллиард сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг