Ўзбекистонда йил бошидан буён такси хизматлари айланмаси 7,2 трлн сўмдан ошди
2026 йил январ–август ойларида 242 та такси агрегатори солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинди. Шу даврда агрегаторлар орқали 329 млн марта йўловчи ташиш хизмати кўрсатилган.
Йўловчи ташиш айланмаси 7,2 трлн сўмдан ошган. Шундан 4,5 трлн сўми (63,1 фоиз) нақд тўловлар, 2,6 трлн сўми (36,9 фоиз) эса нақдсиз тўловлар ҳиссасига тўғри келган. Битта буюртма бўйича ўртача чек 21 785,5 сўмни ташкил этган.
Агрегаторлар орқали йўловчи ташиш хизматларини 481,1 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи кўрсатмоқда. Улар орасида 4107 нафар аёл ҳам бор.
Январ–август ойларида такси хизматини кўрсатган 7,9 мингдан зиёд ҳайдовчи 100 млн сўмдан кўп даромад олган. 31,5 минг нафар ҳайдовчи 50–100 млн сўм, 124,4 минг нафари 10–50 млн сўм, 59,9 минг нафари 5–10 млн сўм, 123,6 минг нафари 1–5 млн сўм ва 133,7 минг нафари 1 млн сўмгача даромад олган.
Такси хизматларида энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар орасида Cobalt 27 фоиз билан биринчи ўринда. Кейинги ўринларда Nexia — 19,3 фоиз ва Lacetti — 16,1 фоиз. Электромобилларнинг улуши эса 2,5 фоизни ташкил этган.
Такси сифатида фойдаланилаётган автомобилларнинг 16,3 фоизи 1–3 йиллик, 37,1 фоизи 3–5 йиллик, 17,3 фоизи 5–10 йиллик. Автомобилларнинг 29,2 фоизи 10 йилдан ортиқ вақт аввал ишлаб чиқарилган.
Такси агрегаторлари томонидан 2026 йил январ–август ойларида жами 149,2 млрд сўм солиқ тўланган. Шундан 46,8 млрд сўми қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисобига тўғри келган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter