Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар 3 ойда даволанишга 5,4 трлн сўм сарфлади

Ўзбекистонликлар 3 ойда даволанишга 5,4 трлн сўм сарфлади

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 5,4 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жами хизматлар таркибида 29,9 фоиз улуш шифохона муассасалари хизматларига тўғри келди. Тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари 17,5 фоизни ташкил этган бўлса, қолган 52,6 фоиз бошқа тиббий хизматлар ҳиссасига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда уч ой ичида 2,5 триллион сўмлик соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилган.

Тошкент вилояти 477 миллиард сўм билан иккинчи ўринни эгаллади. Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 410 миллиард сўмни ташкил қилди.

Фарғона вилоятида 365,3 миллиард сўмлик, Наманганда 246,7 миллиард сўмлик ва Андижонда 244,5 миллиард сўмлик тиббий хизматлар кўрсатилган.

Бухоро вилоятида хизматлар ҳажми 216,1 миллиард сўм, Хоразм вилоятида 202,3 миллиард сўм, Қашқадарё вилоятида эса 201,2 миллиард сўм бўлди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 144,6 миллиард сўм, Жиззах вилоятида 126,3 миллиард сўм ва Сирдарё вилоятида 98,9 миллиард сўмлик тиббий хизматлар кўрсатилган.

Қорақалпоғистон Республикасида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 95,3 миллиард сўмни ташкил этди. Навоий вилоятида эса бу кўрсаткич 87,2 миллиард сўм бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг