Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?

2026 йилнинг январ–июн ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 минг нафарга кўпайган.

Энг кўп ташриф буюрилган давлатлар орасида Қирғизистон 1 млн 547 минг 589 нафар билан биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Қозоғистон — 667 минг 722 нафар ва Тожикистон — 619 минг 515 нафар билан жойлашган.

Биринчи ярим йилликда Россияга 183 минг 759 нафар, Саудия Арабистонига 153 минг 591 нафар, Туркияга эса 127 минг 241 нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларига 41 минг 780 нафар, Хитойга 36 минг 502 нафар, Мисрга 25 минг 905 нафар ва Ветнамга 23 минг 409 нафар турист йўл олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг