Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари қайси давлатлар?

Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари қайси давлатлар?

2026 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,3 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат ташқи савдосида Хитой ва Россия етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори Хитой бўлиб, икки давлат ўртасидаги ташқи савдо ҳажми 6,2 млрд долларга етди. Иккинчи ўринни Россия эгаллаб, савдо айланмаси 4,5 млрд долларни ташкил қилди.

Ушбу икки давлат ҳиссасига мамлакат ташқи савдо айланмасининг қарийб 41 фоизи тўғри келди. Бу эса Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқаларида мазкур бозорларнинг аҳамияти юқори эканини кўрсатади.

Қайд этилишича, ташқи савдо айланмасида кейинги ўринларни Қозоғистон, Туркия ва Афғонистон эгаллади. Қозоғистон билан савдо ҳажми 1,8 млрд долларга етган бўлса, Туркия билан мазкур кўрсаткич 920,6 млн доллар бўлди.

Афғонистон билан ташқи савдо айланмаси 728,2 млн долларни ташкил этди. Шунингдек, Корея Республикаси билан 638,3 млн долларлик, Бирлашган Араб Амирликлари билан эса 626,7 млн долларлик савдо амалга оширилди.

Рейтингнинг кейинги поғоналаридан Франция, Германия ва Ҳиндистон жой олди. Бу давлатлар билан ташқи савдо ҳажми 400 млн доллардан юқори бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг