Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг махсус ишчи гуруҳи Татаристонга келди

Ўзбекистоннинг махсус ишчи гуруҳи Татаристонга келди

Фото: Татаристон раҳбарининг матбуот хизмати

Ўзбекистоннинг махсус ишчи гуруҳи Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрига етиб борди. Ҳукумат вакиллари Ўзбекистон томонига ҳодиса ва жабрланганлар ҳақида маълумот олиш, шунингдек, ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини Ватанга юборишни ташкил этишда ёрдам бермоқда.

Республика раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон делегациясига барча масалалар бўйича ёрдам кўрсатилмоқда, жараённи эса Татаристон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Нигматуллин назорат қилмоқда. Жасадларни Ватанга юборишдан олдин Нижнекамск масжидида жаноза ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Нижнекамск шаҳри дронларнинг кенг кўламли ҳужумига учраганди. Ҳужум оқибатида 70 дан ортиқ киши жабрланган, 13 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган. Фожиа муносабати билан Татаристонда мотам эълон қилинган.

Ҳалок бўлганлар орасида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар Тожикистон фуқароси бор. Яна бир неча нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражада жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов икки мамлакат президенти — Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирган.

Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, вазиятни ўрганиш ва ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини Ватанга қайтариш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг