Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура Хоразмда газ таъминоти ходимларини қўлга олди

Прокуратура Хоразмда газ таъминоти ходимларини қўлга олди

Фото: Прокуратура департаменти

Ҳазорасп туманида газ ходимларининг фирибгарлиги фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Ҳазорасптумангаз» газ таъминоти бўлими ходимлари М.М ва Э.Б. (муқаддам судланган) ўзаро тил бириктириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига  фуқаро О.И.га нисбатан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан ҳисобланган 309 млн сўмлик зарарни камайтириб беришларини ваъда қилиб, келишилган пулдан 1 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганликлари аниқланган. Ушбу пуллар ҳисобидан 4,8 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг