Қатарда ўзбекистонликлар учун юқори даромадли иш ўринлари таклиф этилмоқда
Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқароларини Қатардаги Ulta Beauty дўконларида турли лавозимларда ишлашга таклиф қилмоқда.
Вакансиялар бўйича ойлик маошлар 1 450 доллардан 5 500 долларгача этиб белгиланган. Хусусан:
- косметика бўйича маслаҳатчи — 1 900 доллар;
- бренд бўйича тренинг мутахассиси — 2 750 доллар;
- мижозларга хизмат кўрсатиш менежери — 3 850 доллар;
- бўлим менежери — 3 050 доллар;
- дўкон менежери ўринбосари — 4 000 доллар;
- визажист — 2 300 доллар;
- маникюр ва педикюр бўйича мутахассис — 1 450 доллар;
- тери парвариши бўйича мутахассис — 2 200 доллар;
- дўкон бош менежери — 5 500 доллар;
- савдо визуализацияси бўйича мутахассис — 1 500 доллар.
Иш берувчи Ўзбекистон–Қатар авиачиптаси, ишчи визаси, аэропорт трансфери, Ватанга бориб-келиш авиачиптаси ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.
Номзодлар эса турар жой, озиқ-овқат ҳамда ишга бориб-келиш транспорти харажатларини ўзлари қоплайди.
Номзодлардан камида ўрта маълумот, инглиз тилида эркин мулоқот қила олиш ва тегишли соҳада камида икки йиллик иш тажрибаси талаб этилади. Шунингдек, номзодлар 20 ёшдан катта ва 50 ёшгача бўлиши керак. Вакансияларда эркаклар ҳам, аёллар ҳам иштирок этиши мумкин.
Аризалар 29 августга қадар қабул қилинади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter