Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қурбон ҳайити арафасида тадбиркорларга катта совға: солиқ енгиллашади, текширувлар қисқаради

Қурбон ҳайити арафасида тадбиркорларга катта совға: солиқ енгиллашади, текширувлар қисқаради

Фото: Президент матбуот хизмати

Қурбон ҳайити арафасида тадбиркорларга катта совға: солиқ енгиллашади, текширувлар қисқаради. 

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар доим тадбиркорлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб, улар учун янги имконият ва қулайликлар яратишга интилади. 

Давлат раҳбарияти бизнес вакилларини иқтисодиётни ривожлантирадиган асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида кўради. 

Янги қарорлар эса «тадбиркор бой бўлса — давлат ҳам бой бўлади» деган тамойил асосида қабул қилинади. 

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ташаббуси ва бевосита давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлови билан тадбиркорларга қулайлик яратадиган яна янги имкониятлар эълон қилинди. 

Энг муҳим янгилик — 2026 йил 1 июндан кичик бизнеснинг соддалаштирилган солиқ режими чегараси 1 млрд сўмдан 5 млрд сўмга оширилиши кутилмоқда. 

Бу кўплаб тадбиркорларга ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга эрта ўтиш жараёнини енгиллаштириб, тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш имконини беради. 

Шунингдек: 

- умумий овқатланиш, савдо ва хизмат соҳалари учун 6%лик соддалаштирилган ҚҚС тартиби жорий этилади; 

- паст хавфли тадбиркорлар учун ҚҚС қайтариш жараёни автоматлаштирилади; 

- ҚҚС гувоҳномасини вақтинча тўхтатиш амалиёти бекор қилинади; 

- солиқ аудити ва сайёр текширувларига чекловлар киритилади; 

- банк ҳисобрақамларини очиш ва айрим жараёнлар рақамлаштирилади. 

 Мақсад — кичик бизнесни «соя»дан чиқариш, айланмани яширишга эҳтиёжни камайтириш ва тадбиркор учун адолатли, содда муҳит яратиш. 

Ҳисоб-китобларга кўра, бу енгилликлар 600 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектига қонуний ўсиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг