Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд-2028 гиперспектрал сунъий йўлдоши қачон орбитага учирилади?

Самарқанд-2028 гиперспектрал сунъий йўлдоши қачон орбитага учирилади?

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги

5 август куни Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинидаги денгиз старт платформасидан Samarkand-2028 ва Lampung-1 гиперспектрал сунъий йўлдошлари орбитага учирилади.

Қайд этилишича, Samarkand-2028 сунъий йўлдоши «Ўзбеккосмос» агентлиги ва STAR.VISION компанияси ўртасида имзоланган стратегик меморандум доирасидаги ҳамкорликнинг амалий натижаси ҳисобланади.

Сунъий йўлдошга мазкур ном 2028 йилда Халқаро астронавтика конгресси (IAC) Самарқанд шаҳрида ўтказилиши шарафига берилган.

Лойиҳа доирасида «Ўзбеккосмос» мутахассислари сунъий йўлдош борти учун махсус сунъий интеллект модулини ишлаб чиқди. Ушбу модул гиперспектрал маълумотларни бевосита орбитанинг ўзида қайта ишлаш имконини беради ҳамда Ер юзасини масофадан зондлаш самарадорлигини оширади.

Таъкидланишича, олинган маълумотлардан қишлоқ хўжалиги, экология, табиий ресурсларни мониторинг қилиш ва бошқа йўналишларда фойдаланиш режалаштирилган.

Ҳозирда ракета старт кемасига жойлаштирилган бўлиб, учириш ҳудуди томон йўл олган. Барча тайёргарлик ишлари белгиланган режа асосида давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг