Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев БМТ Аҳолишунослик жамғармаси директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев БМТ Аҳолишунослик жамғармаси директорини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Диене Кейтани қабул қилди.

Учрашув аввалида UNFPA раҳбари мамлакатимиз етакчисига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

БМТнинг аҳолишунослик соҳасидаги нуфузли институти билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг UNFPA билан ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Репродуктив саломатлик, гендер тенглик, демографик барқарорликни таъминлаш соҳаларида муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Жамғарма мамлакатимиз тарихидаги биринчи аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида фаол иштирок этди.

Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини ҳимоя қилиш борасидаги ижобий натижалар алоҳида қайд этилди.

Ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, жумладан, мамлакат дастури доирасида янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш, Ўзбекистонда ва БМТ доирасида юқори даражадаги тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг