Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини Бухорода кутиб олди
Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Бухоро шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди. Тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар. Саноат корхоналарининг фаолияти билан ҳам танишиш режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter