Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат аввалида Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, Президент Сердар Бердимуҳамедовнинг ҳам эзгу тилакларини етказди.
Мулоқотда Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, савдо, транспорт, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, жорий йил кузда Аваза шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter