Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шахсий аккаунтлар ва идентификация воситаларини бошқаларга ноқонуний бериш учун жавобгарлик кучайтирилади

Шахсий аккаунтлар ва идентификация воситаларини бошқаларга ноқонуний бериш учун жавобгарлик кучайтирилади

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда идентификация, киберхавфсизлик ва бошқа масалаларда қонунбузилиши учун жавобгарлик кучайтирилади. 

Қонунчилик палатаси депутатлари киберхавфсизликни таъминлаш ва рақамли муҳитда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. 

Қонун лойиҳаси билан банк карталари, электрон ва крипто-ҳамёнлар ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи маълумотларни қонунга хилоф равишда бошқа шахсларга берганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. 

Шунингдек, SIM-карталар, шахсий аккаунтлар ва идентификация воситаларини бошқа шахсларга ноқонуний бериш ёки улардан фойдаланиш ҳолатлари учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтириляпти. 

Лойиҳада муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланяпти. Банк ва тўлов ташкилотларида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилмагани сабабли юзага келган зарарни банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан қоплаш механизми жорий этилмоқда.

Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда. Тергов органларига банк маълумотларини тақдим этишнинг аниқ муддатларини белгилаш ҳамда ушбу талабларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари қатъийлаштириш таклиф этилмоқда. 

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг айрим нормаларини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаб, бир қатор таклиф ва мулоҳазаларни билдирдилар. 

Қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг