Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда салкам 3 млрд сўмлик кредит пуллари талон-торож қилинди

Сирдарёда салкам 3 млрд сўмлик кредит пуллари талон-торож қилинди

Фото: Прокуратура департаменти

Сирдарё вилоятида 2,9 млрд сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро У.Б. 3 нафар фуқаронинг номига «B.A.»,«О.Ф.» МЧЖ ва «А.» фермер хўжалигини расмийлаштирган. Сўнгра ушбу корхоналарга тижорат банкидан чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган жами 2,9 млрд сўмлик кредит маблағлари эвазига сотиб олинган чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, талон-торож қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг