Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фирибгарлар олган кредитлар энди бекор қилинади

Фирибгарлар олган кредитлар энди бекор қилинади

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда фирибгарлар томонидан фуқаролар номига расмийлаштирилган онлайн кредитлар бекор қилиниши тартиби жорий этилмоқда. Бу Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган Марказий банк бошқаруви қарорида белгиланган.

Унга кўра, агар кредит фирибгарлик орқали расмийлаштирилгани тасдиқланса, фуқаро ушбу қарз бўйича барча мажбуриятлардан озод этилади. Шунингдек, молиявий ташкилотлар асосий қарз, фоизлар, жарималар ва пеняларни ҳисоблашни тўхтатиши ҳамда уларни ундиришни бекор қилиши шарт бўлади.

Жараённи бошлаш учун фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиши лозим. Шундан сўнг текширув ва тергов ҳаракатлари ўтказилади.

Агар фирибгарлик факти тасдиқланса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд қарори кредит ташкилотига юборилади. Шу асосда кредит бекор қилинади.

Агар қарз бўйича маблағлар аввал ундирилган бўлса, молиявий ташкилот уларни фуқарога қайтариши шарт. Қайтариш банк картаси ёки кўрсатилган ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.

Шу билан бирга, кредитор текширув натижалари ёки суд қароридан норози бўлса, уни қонуний тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Агар текширув натижасида фирибгарлик тасдиқланмаса, кредит бўйича ҳисоб-китоблар қайта тикланади.

Мазкур қарор 22 апрелдан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг