Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исломий молиявий хизматлар учун солиқлар қандай ҳисобланади?

Исломий молиявий хизматлар учун солиқлар қандай ҳисобланади?

Иллюстратив фото

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунга кўра, Марказий банкда 5 нафар аъзодан иборат бўлган Марказий банкнинг исломий молия кенгаши ташкил этилади.

Исломий молия фаолияти доирасида жами даромадлар таркибига қуйидаги даромадлар киритилади:

  • исломий молия фаолияти бўйича мукофот тарзидаги даромад;
  • исломий суғурта ва исломий қайта суғурта ташкилотининг суғурта, қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича даромади.

Қуйидагилар ҚҚС солишдан озод қилинади:

  • исломий қимматли қоғозлар (сертификатлар) билан боғлиқ операциялар.
  • исломий молия фаолияти доирасида ишончли бошқарув (воситачилик) шартномалари асосида банк ва микромолия ташкилоти томонидан ишончли бошқарувнинг муассисига (комитентга) пулли асосда кўрсатилган хизматлар;
  • исломий молия фаолияти доирасида мол-мулкни молиявий ижарага (исломий ижарага) беришда ушбу мол-мулкни молиявий ижарага (исломий ижарага) бериш бўйича барча ижара тўловлари суммаси ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ;
  • банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молия фаолияти доирасида тузиладиган шартномалар бўйича мижозга (харидорга) реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устама.

Исломий молия фаолияти доирасида кўчмас мулкларни молиявий ижарага (исломий ижарага) берувчи банклар ва микромолия ташкилотлари мол-мулк солиғи тўловчилари деб эътироф этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг